
"Евро-2024" саралаши. Қўшни Қозоғистон яна ғалаба қозонди ва 2-ўринга чиқиб олди!
- 10-сентябр 2023, 22:43
- 0
- Футбол
"Евро-2024" саралаш босқич 6-туридан ўрин олган Қозоғистон - Шимолий Ирландия баҳсида мезбонлар кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйиндаги ягона гол 27-дақиқада Максим Самородов томонидан киритилди. Беллашувда бошқа гол урилмади.
Ушбу ғалабадан кейин қўшниларимиз ўз гуруҳида 2-ўринга чиқиб олди. Терма жамоа ҳозирча 12 очко жамғаришга муваффақ бўлган. Шимолий Ирландия эса 3 очко билан 5-поғонадан жой олган.
{game}4044793{/game}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ