
"Эвертон" 6 дақиқада 3 та гол уриб, ғалабага эришди
- 14-сентябр 2021, 01:53
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
АПЛ 4-туридан ўрин олган "Эвертон" - "Бернли" баҳси бироз аввал ўз якунига етди.
Қизиқарли ўтган ўйиннинг биринчи бўлими 0:0 ҳисобида якунланди. Иккинчи таймнинг 53-дақиқасида меҳмонлар гол уришга муваффақ бўлди. Сўнгра 60 ва 66-дақиқалар оралиғида Мерсисайд клуби рақиб дарвозасини уч бор ишғол этиб, ҳисобни 3-1 кўринишига келтириб қўйди. Голларга Кин, Таунсенд ва Грей муаллифлик қилди.
Мазкур ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармади ва "ирисчилар" навбатдаги 3 очкони қўлга киритди.
{game}3609963{/game}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ