
ESPN талқинига кўра йилнинг энг яхши боксчиси аниқланди
- 13-июл 2024, 23:09
- 0
- Бокс
Уч вазн тоифасида жаҳон чемпиони ва pound-for-pound рейтинги етакчиси америкалик Теренс Кроуфорд ESPN талқинига кўра йилнинг энг яхши боксчиси деб топилди. Мукофот номзодлар орасида Александр Усик, Наоя Иноуэ ва Сениэса Эстрада ҳам бўлган.
Маълумот учун, 3 август куни Теренс WBA йўналиши бўйича жаҳон чемпионлиги ва биринчи ўрта вазн тоифасида WBO йўналиши чемпионлик камари учун ҳамюртимиз Исроил Мадримов билан жанг қилади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ