
Эррол Спенс навбатдаги жангини ўтказди
- 6-декабр 2020, 10:46
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Бокс
Професcионал бокснинг ярим ўрта вазн тоифасида (66.6кг) WBC ва IBF чемпиони Эррол Спенс (27-0, 21 КО) ўзининг навбатдаги ҳимоя жангини ўтказди. PBC промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилган бокс оқшомида унга ўз ҳамюрти Дэнни Гарсия (36-3, 21 КО) рақиблик қилди. Тўлиқ 12 раунд давом этган баҳсда Эррол Спенс 116-112, 116-112, 117-111 ҳисобида ғалаба қозонди.
Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз Қудратилло Абдуқаҳҳоров Эррол Спенснинг IBF камарига мажбурий даъвогар ҳисобланади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ