
Енгил вазнда Махачевга муносиб рақиб қолмадими?
- 14-август 2024, 21:44
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- MMA
Енгил вазн тоифасида UFC рейтингининг бешинчи рақамли жангчиси Матеуш Гамрот(24-2-1 N/C) амалдаги чемпион Ислом Махачев(26-1)га бу вазнда муносиб рақиблар қолмади, деган фикрга қўшилмаяпти.
"Мен енгил вазн тоифасида энг яхши жангчиман. Албатта, Исломнинг ҳам даражаси юқори ва у ҳар доим маҳоратини яхши намойиш этади, бироқ у билан октагонда учрашсак, у мени енга олмайди, деб ўйлайман. Умид қиламанки, у ярим ўртага кўтарилмайди, енгил вазнда қолади.
Балки бу йил бўлмаса ҳам, келаси йил иккимиз албатта учрашамиз. Ўшанда ким енгил вазн тоифасида энг яхши жангчи эканини ҳамма билиб олади", – деди польшалик жангчи Home of Fight нашрига берган интервьюсида.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ