Элит ОЧЛ. “Насаф” Ироқ клуби билан муроса кўчасини танлади

Элит ОЧЛ. “Насаф” Ироқ клуби билан муроса кўчасини танлади

  • 9-феврал, 20:41
  • 0
  • Футбол

Элит Осиё Чемпионлар лигасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Қаршининг “Насаф” клуби Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида Ироқнинг “Ал-Шорта” клубига қарши баҳс олиб борди. Беллашувда "аждарлар" тезкор гол  уришга муваффақ бўлди. 8-дақиқадан Шароф Муҳитдинов узатиб берган тўпни қаршиликлар таян ярим ҳимоячиси Мурод Раҳматов дарвозага аниқ йўллаб ҳисобни очди. 25-дақиқада Бобир Абдуҳолиқов орадаги фарқни иккитага оширган эди. Бироқ гол офсайд сабаб бекор қилинди. Биринчи бўлим тўлиқлигича "Насаф"нинг устунлиги остида ўтди. Иккинчи бўлимда эса рақиб мувозанатни тиклади. 68-дақиқада Абдулкадим узоқ масофадан зарба бериб, Абдувоҳид Неъматов қўриқлаётган дарвозани ишғол этди 1:1. Ушбу ҳисоб ўйин якунига қадар бошқа ўзгармади ва "аждарлар" Элит Чемпионлар лигасидаги илк очкосини қўлга киритди.

Элитная Лига Чемпионов АФК
НасафНасаф
vs
Game ended in draw.
Аль ШортаАль Шорта

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ