
Элдор Шомуродов янги жамоасидаги дебюти ҳақида пост қолдирди (фото)
- 7-феврал 2023, 07:57
- Javokhir Azimov
- 0
- Футбол
Яқиндагина "Специя" клубига кўчиб ўтган Элдор Шомуродов дебют қилишга ҳам улгурди.
Унинг янги жамоаси Италия А Серияси 21-туридан ўрин олган беллашувда пешқадам "Наполи"га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Мазкур ўйиндан кейин легионеримиз ўзининг "Инстаграм"даги саҳифасида пост қолдирди.
"Натижа кутилганидек эмаслигига қарамай, ҳеч қачон таслим бўлмаслик муҳим. Ушбу либосни илк бор кийганимдан жуда хурсандман. Олға "Специя!"

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ