
Элдор Шомуродов якка тартибда машғулотларни бошлади (фото)
- 3-феврал 2024, 12:45
- Oybek Yo’ldoshev
- 6
- Футбол
Ўзбекистон терма жамоаси ва Италиянинг "Кальяри" жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов якка тартибда машғулотларни бошлади.
28 ёшли футболчи куни кеча ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига залда машқ қилаётган расмини жойлади.
Маълумот учун, термамиз сардори декабрь ойида ("Наполи"га қарши ўйин олдидан) машғулотлар чоғида оёғининг бармоқларидан бирини синдириб олган эди.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ