
Элдор Шомуродов Ўзбекистон МТЖнинг энг яхши тўпурарига айлангани ҳақида пост қолдирди
- 16-июн 2023, 07:45
- Javokhir Azimov
- 0
- Футбол
Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов "CAFA Nations Cup" турнири иккинчи тури доирасида Туркманистонга қарши ўйинда майдонга тушди ва дубль муаллифига айланди.
35 ва 36-тўпларини киритган маҳоратли ҳужумчимиз "оқ бўрилар" либосида энг кўп гол урган футболчига айланиб олди. Элдор ўйиндан кейин "Инстаграм"даги саҳифасида қуйидагича пост қолдирди:
"Ўзбекистон тўпурари бўлганимдан жуда хурсандман. Бундан ажойиб натижага эришишни фақат орзу қилардим, аммо агар меҳнат қилсак, барчасини қўлга киритиш мумкин.
Оиламга меҳр ва қўллаб-қувватлаб тургани учун, жамоадошларимга биргаликда амалга оширган ишларимиз учун миннатдорчилик билдираман.
Ўзгача лаҳзаларни қизақоғимга бағишладим".

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ