Элдор Шомуродов жамоаси бугун ҳам серияни давом эттира оладими?
- 13-феврал 2021, 15:00
- Bekzod Isayev
- 1
- Футбол
Давиде Баллардини "Женоа"га келгунга қадар жамоа аутсайдерлар қаторида эди. Ҳозир эса генуяликлар ўртамиёна клубга айланди. Ҳар ҳолда Элдор Шомуродов жамоаси айни пайт 21 ўйинда 24 очко билан 12-ўринда бормоқда. Бу юқорилаш бежизга эмас. "Женоа" охирги пайтда ажойиб натижаларни қайд этмоқда.
Элдор Шомуродов жамоаси 9 январдан бери мағлубиятсиз одимлаяпти. "Женоа" А Сериянинг охирги 5 учрашувида фақатгина "Аталанта" билан дуранг ўйнади холос. Қолган беллашувларда зафар қучди.
Баллардини шогирдлари бугун "Торино" билан беллашади. Кўрамиз, бу гал ҳам ушбу анъана давом этармикин. Учрашув Тошкент вақти билан 19:00да бошланади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ