ЕЛ. "Бетис" - "Ноттингем Форест" ўртасидаги баҳсда ғолиб жамоа номи аниқланмади
- 25-сентябр 2025, 04:48
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Европа лигасининг дастлабки туридан ўрин олган "Реал Бетис" - "Ноттингем Форест" клублари иштирокидаги тўқнашувда 2:2 ҳисоби қайд этилди.
Учрашувнинг 15-дақиқасида Седрик Бакамбу ўйиндаги ҳисобни очди. Орадан 3 дақиқа ўтиб эса Постекоглу шогирди ҳисобланган Игор Жезус орадаги фарқни йўққа чиқазди. 5 дақиқа ўтиб эса бразилиялик футболчи дублни расмийлаштирган ҳолда, АПЛ клубини ҳисобни олдинга олиб чиқди. Беллашувнинг 85-дақиқасида келиб "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ҳужумчиси ҳисобланган Антони ҳисобни тенглаштирди (2:2).
Лига чемпионов УЕФА
vs
Game ended in draw.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ