Эд Ширан Деклан Райсга ўз имзоси туширилган гитара совға қилди
- 21-апрел 2025, 20:21
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
Таниқли инглиз қўшиқчиси Эд Ширан "Арсенал" жамоаси яримҳимоячиси Деклан Райсга ўз имзоси туширилган гитарани совға қилди.
Райс совғага миннатдорчилик сифатида уни инстаграм саҳифасига жойлади.
Унда Эд Ширан шундай ёзганди: "Кейинги сафар кўришганимизда ушбу гитарани чалиб, қўшиқ куйлаймиз. Жарима зарбалари қотили".
Эслатиб ўтамиз, Деклан "Реал Мадрид"га қарши кечган Чемпионлар лигаси доирасидаги дастлабки учрашувда кетма-кет 2 та жарима зарбасидан унумли фойдаланган эди.
Маълумот учун, ушбу ёзда Эд Ширан "Ипсвич" жамоаси акционерларидан бирига айланган ва клубнинг 1.4 фоиз акцияларини сотиб олган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ