
ЕЧЛ олдидан "Реал"да йўқотиш бор
- 4-октябр 2022, 08:00
- Makhmudov Jamshidbek
- 0
- Футбол
Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга кеча “Осасуна”га қарши ўйинда олган жароҳати туфайли жамоа машғулотларини ўтказиб юборди.
Шу тариқа, Камавинганинг Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида Донецкнинг “Шахтёр” жамоасига қарши ўйинида иштирок этиши сўроқ остида қолмоқда. Аввалроқ, жароҳат олиб, "Осасуна" билан ўйинни ўтказиб юборган дарвозабон Тибо Куртуа ҳам учрашувни ўтказиб юбориши маълум бўлганди.
Эслатиб ўтамиз, Камавинга ўтган ёзда Франциянинг "Ренн" клубидан "Реал"га ўтган эди. Ўзининг дебют мавсумида Эдуардо Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ