
ЕЧЛ. "Боруссия" гуруҳдаги қасосини ярим финалда олмоқчи
- 1-май 2024, 17:27
- 0
- Футбол
Хабарингиз бор, бугун Европа чемпионлар лигаси доирасида иккинчи ярим финал ўйини бўлиб ўтади. "Сигнал Идуна Парк" стадионида старт олувчи баҳсда "Боруссия Дортмунд" ПСЖни кутиб олади.
Якшанба кунги лигадаги чемпионликдан сўнг ПСЖ Германияга кўтаринки кайфиятда келиши аник. Дортмундликларда эса тескариси, жамоа лигадаги сўнгги баҳсда "Лейпциг"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Шунга қарамай, "арилар" ЕЧЛ доирасидаги сўнгги 10 та уй ўйинида меҳмонларга мағлуб бўлгани йўқ.
Эслатиб ўтамиз, жамоалар гуруҳ босқичининг "F" гуруҳида ўзаро тўқнаш келган. Биринчи ўйин ПСЖ ҳисобига ҳал бўлган бўлса, иккинчи ўйинда жамоалар дурангга имзо чекган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ