
ЕЧЛ. "Арсенал" ўзи учун аҳамиятсиз беллашувда дуранг ўйнади
- 13-декабр 2023, 00:59
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
Европа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 6-туридан ўрин олган ПСВ - "Арсенал" баҳсида жамоалар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
42-дақиқада Эдвард Нкетия беллашувда ҳисобни очган бўлса, 50-дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда Йорбе Вертессен ўйинда мувозанатни тиклади. Мазкур ҳисоб учрашув якунига қадар сақланиб қолди.
Шу тариқа, "Арсенал" 13 очко билан гуруҳ пешқадами сифатида плей-оффга йўл олди. 9 очкоси бор ПСВ иккинчи поғонани банд этиб, "канонирлар" билан биргаликда кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди.
{game}4315030{/game}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ