
Дзюдо. Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари "Мастерс" турнирига тайёргарликни Тошкентда давом эттиришмоқда
- 26-июл 2023, 14:33
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Дзюдо
Нидерландиядаги йиғин якунига етгач дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда яна машғулотларга киришди. Федерация базасида ташкил этилаётган йиғин июль ойининг охиригача давом этади.
Ушбу йиғин 4-6 август кунлари Венгрияда ўтадиган “Мастерс” турнирига сўнгги тайёргарлик босқичи бўлиб хизмат қилади. Илиас Илиадис бошчилигидаги мураббийлар штаби машғулотлар давомида махсус техник ҳаракатлар ва комбинасияларга эътибор қаратмоқда. Терма жамоа 1 август куни Будапештга йўл олади.
Манба: МОҚ
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ