Асосий мазмунга ўтиш
Дзюдо. Ўзбекистон терма жамоаси Австрияга жўнаб кетди

Дзюдо. Ўзбекистон терма жамоаси Австрияга жўнаб кетди

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бугун йилнинг илк ўқув-машғулот йиғинида қатнашиш учун Австрияга жўнаб кетди.

Миттерзилл шаҳрида ташкил этиладиган ушбу йиғинда 50 дан ортиқ мамлакатдан ташриф буюрадиган спортчилар ўзаро тажриба алмашишади. Режага кўра, ҳамюртларимиз 16-январга қадар Австрия йиғинида бўлишади.

Мазкур сафарга Диёра Келдиёрова, Музаффарбек Тўрабоев, Алишер Юсупов каби Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари қаҳрамонларидан ташқари терма жамоадан чақириқ олган 10 нафардан ортиқ ёш спортчи жалб этилган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ