
Дзюдо. Бугун Дохада жаҳон чемпионати бошланади
- 7-май 2023, 10:05
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Дзюдо
Бугун Қатар пойтахти Доха шаҳрида дзюдо бўйича жаҳон чемпионати старт олади. Анъанага мувофиқ, мусобақани енгил вазн тоифасидаги баҳслар очиб беради. Кун давомида эркаклар ўртасида -60 кг, аёллар ўртасида эса -48 кг вазн тоифасидаги баҳсларга гувоҳ бўламиз. Унда қатнашадиган ҳамюртларимизнинг рақиблари билан танишинг:
-60 кг: Дилшобдек Баратов – Ариунболд Энхтайвин (Мўғулистон) (1/16 финал)
-48 кг: Ҳалимажон Қурбонова – Кейси Перафан (Аргентина) (1/32 финал)
Манба: МОҚ
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ