
Дуглас Костани яна "Бавария"га қайтаришмоқчи
- 23-январ 2020, 14:16
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
“Ювентус” клуби ярим ҳимоячиси Дуглас Коста яна “Бавария”га қайтиши мумкин.
Bild нашри тарқатган хабарга кўра Мануэль Нойер, Томас Мюллер, Давид Алаба ва Роберт Левандовски жамоа бош мураббийи Ханс-Дитер Флик билан бўлган йиғилишда бразилиялик футболчини ортга қайтаришни сўрашган. Шу боис “Бавария” қишки трансфер ёпилгунича Костани сотиб олмоқчи.
Маълумот учун, Коста жорий мавсум “Ювентус” сафида А Серияда 10 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, Дуглас Коста 2015-2017 йилларда “Бавария” сафида тўп сурган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ