Дониёр Абдуманнопов чиндан ҳам легионерга айландими? "Навбаҳор" клуби расмий маълумот берди
- 6-январ 2023, 22:10
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
Бугун сайтимизда хориж нашрининг манбасига таяниб "Навбаҳор" клуби футболчиси Дониёр Абдуманнопов легионерга айлангани борасида хабар чоп этилди.
Жумладан, футболчи Беларуснинг "Энергетик-БГУ" сафига қайтгани ёзилганди. Аммо "Навбаҳор" клуби матбуот котиби Улуғбек Умаров бу маълумотни инкор этди.
Клуб расмийсининг билдиришича, футболчи айни пайтда клуб билан бирга ва у "лочинлар"нинг хориж йиғинида иштирок этмоқда. Қолаверса, Дониёр "Навбаҳор" билан шартномаси бир йилга узайтирган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ