"Динамо" янги мавсумда БААда тайёргарлик кўради
- 23-декабр 2025, 16:10
- Shuhratbek Jo’rayev
- 0
- Футбол
Бугун, 23 декабрдан «Динамо» жамоаси Самарқандда янги мавсум тайёргарлик режаси доирасидаги дастлабки ўқув-машғулот йиғинига киришади.
Янги мавсумда янги марраларни кўзлаётган «Динамо»нинг тайёргарлик режаси ишлаб чиқилган бўлиб, селекция ишлари ҳам давом эттирилмоқда.
Клуб матбуот хизматининг ёзишича, Вадим Абрамов бошчилигидаги жамоа аъзолари 23-30 декабр куни Самарқандда машғулотга киришса, Янги йил байрамидан кейин – 3 январь куни Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини бошлайди. Пойтахтда ўтадиган икки ҳафталик тайёргарлик жараёнидан сўнг «Динамо» жамоаси 16 январдан Бирлашган Араб Амирликларига йўл олади.
Абу-Дабида ўтадиган икки ҳафталик йиғин давомида бир қатор хориж клублари билан ўртоқлик учрашуви ўтказилиши режалаштирилган. Бу ҳақда батафсил маълумот берилади.