
Дилноза Раҳматова ва Нилуфар Зокирова ярим финалга йўл олди!
- 6-август 2021, 08:23
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Сув спорти
Каноэда эшкак эшиш бўйича жуфтлик дастурида 500 метр масофа баҳсларида иштирок этган ҳамюртларимиз Дилноза Раҳматова ҳамда Нилуфар Зокирова "Токио-2020" Олимпиадасининг ярим финалига йўл олди.
Дастлабки саралаш босқичида улар 2:04.854 сония билан ўз гуруҳларида тўртинчи натижани қайд этишган бўлса, чорак финалнинг иккинчи гуруҳда старт олган қизларимиз 2:04.450 дақиқа вақт билан маррага иккинчи бўлиб етиб келди ва ярим финалга йўл олдилар.
Энди, улар эртага финал йўлланмаси учун стартга чиқишади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ