Деметриус Жонсон: "Хамзат Чимаев ва Шон Стрикленд жанги 4-раундда якунланади"
- Javohir Malikov
- 0
- MMA
Хамзат Чимаевнинг лагерида кўп вақт ўтказган аралаш яккакурашлар афсонаси Деметриус Жонсон "Борз"нинг Шон Стриклендга қарши тўқнашувда ғалаба қозонишини таъкидлади.
"Ўйлайманки, Чимаев Шон билан жангда мутлақ устунлик намойиш этади. Чунки унинг ажойиб жамоаси ва спарринг шериклари бор. Шунга асосланиб тўртинчи раундда Хамзатнинг ғалабасига пул тикаман", - деди америкалик.
Эслатиб ўтамиз, Чимаев ва Стрикленд қарама-қаршилиги 10 май куни "UFC 328" турнирида ўтказилиши белгиланган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ