
Дембеленинг голи "Барселона"ни мағлубиятдан қутқариб қолди (видео)
- 30-декабр 2020, 08:05
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Испания Ла Лигасининг 16-турида “Барселона” ўз майдонида “Эйбар”ни қабул қилди.
“Камп Ноу”да кечган ўйин 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди. Дастлаб, 57-дақиқада Энрике Гарсия Мартинес ўз голи билан меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, орадан роппа-роса 10 дақиқа ўтиб Усмон Дембеле катта саҳнага чиқди ва каталонияликларни мағлубиятдан қутқариб қолган голни киритди.
Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ