
Далич: "Испания 900 та пас амалга оширди ва Марокашга мағлуб бўлди
- 16-декабр 2022, 21:11
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
Хорватия терма жамоаси бош мураббийининг фикрича, Испания терма жамоасининг тактикаси эскирган.
"Менинг фикримча, тики-така тарихда қолган. Испания 900 та пас амалга оширди ва Марокашга мағлуб бўлди. Франция қарши ҳужум тактикасида ўйнади.
Зич ва сифатли ҳимоя, тезкор ўйинчилар ва қарши ҳужум - келажак футболи шуларга асосланади", - дея Даличнинг сўзларини келтирди. Evening Standart нашри журналисти Низаар Кинселла.
Маълумот учун, эртага 20:00да жаҳон чемпионати бронза медали учун ўйин бўлиб ўтади. Унда Марокаш ҳамда Хорватия терма жамоалари 3-ўрин учун кураш олиб боради.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ