
Чирчиқ Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди
- 4-август 2023, 20:18
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Бошқалар
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда Тошкент вилояти Ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси томонидан ўтказилган ҳайъат кенгашида кўрилган масалалар ва берилган топшириқлар юзасидан жорий йил 3 августь куни Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида марказ директори Равшан Гафуров раислигида йиғилиш ўтказилди.
Марказ раҳбарияти ва тренер-ўқитувчилари иштирокида кенгайтирилган мазкур йиғилишида дастлаб, марказ директорининг ўринбосарлари, бош ҳисобчи ва касаба уюшмаси раисининг 2023 йилнинг биринчи ярим йилда амалга оширилган ҳисоботлари тингланди.
Танқидий-таҳлилий тарзда ўтган йиғилишда юзага келган камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар билдирилди. Йиғилиш сўнгида келгуси истиқболли режалар белгилаб берилди.

