"Chessable Masters": Нодирбек Абдусатторов финалда ғалаба қозонди
- 7-апрел 2023, 13:43
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Шахмат
Ҳар йили жаҳон шахмат оламидаги энг нуфузли онлайн серия - "Champions Chess Tour" доирасида турли онлайн мусобақалар йил давомида ўтказилиб келинади.
Ҳозирда ушбу тур доирасида "Chessable Masters" турнири 3 та дивизионда бўлиб ўтмоқда.
2-дивизионда иштирок этаётган ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов финалда франциялик Максим Вашиерни 3:0 ҳисобида мағлуб этди.
Шундан сўнг, ўтиш босқичида Нидерландия вакили Аниш Гиридан устун келган Вашиер яна бир бор Абдусатторов билан бугун, 7 апрель куни ўтказиладиган гранд финалда иштирок этиш имкониятини қўлга киритди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ