
Чемпионлик учрашуви олдидан "Бавария"да жиддий йўқотиш бор
- 25-май 2020, 20:46
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
"Бавария" клуби ярим ҳимоячиси Тиаго Алькантара жароҳати сабаб Бундеслиганинг 28-туридан ўрин олган "Боруссия" Дортмундга қарши баҳсни ўтказиб юборади.
Bild нашри тарқатган хабарга кўра, 29 ёшли испаниялик футболчи мушакларидан олган жароҳатидан ҳали ҳам тўлиқ фориғ бўлмаган. У айнан шу сабабли ўтган тур “Айнтрахт”га қарши баҳсда ҳам иштирок эта олмаганди.
Эслатиб ўтамиз, “Боруссия” Дортмунд ва “Бавария” ўртасидаги беллашув эртага Тошкент вақти билан соат 21:30 да бошланади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ