
“Ренн” дарвозабон Эдуару Мендининг трансфери бўйича “Челси”дан бўлган сўнгги таклифни қабул қилди.
Журналист Фабрицио Романонинг маълум қилишича, 28 ёшли сенегаллик посбон яқин соатлар ичида Лондонга етиб келади ва шартнома имзолайди. Боиси, у “аристократлар” билан шахсий шартнома бўйича бир неча кун аввал келишувга эришиб бўлган.
Менди ўтган мавсум “Ренн” сафида 24 та ўйинда майдонга тушди ва улардан 9 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ