"Челси" ва "Интер" ўртасидаги музокара якуний босқичга чиқди
- 15-январ 2020, 10:45
- 0
- Футбол
"Челси" форварди Оливье Жиру "Интер"га ўтишга яқин турибди. Бу ҳақида La Gazzetta dello Sport нашри хабар бермоқда.
Манба журналисти Николо Скири хабарига кўра, томонлар ўртасидаги музокара якуний босқчичида ва тез орада трансфер амалга оширилиши мумкин.
Айни дамда томонлар футболчининг трансфер суммасини муҳокама қилишмоқда. "Интер" форвард учун 5 миллион таклиф қилаётган бўлса, Лондон клуби эса 7 миллион евро талаб қилмоқда.
Французнинг ўзи эса "нерадзуррилар" билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришган. У "Интер" билан 2022-йилгача шартнома имзолаши кутилмоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ