"Челси" Палмерга янги шартнома таклиф қилмоқчи
- 17-март 2024, 14:08
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
"Челси" Коул Палмерга янги шартнома таклиф қилишни кўриб чиқмоқда. "Daily Star" нашри хабарига кўра, "аристократлар" англиялик футболчининг маошини оширмоқчи.
Амалдаги шартномасига кўра, Палмер йилига 4,5 миллион евро маош олади. Коул жамоанинг жорий мавсумдаги энг сермаҳсул футболчиси бўлишига қарамай, маошлар рўйхатида 16-ўринни эгаллаб турибди. Палмер ўтган ёз охирида 47 миллион эвро эвазига "Манчестер Сити"дан "Челси"га ўтган эди.
21 ёшли хавбек жорий мавсумда Англия Премьер-лигасида 24 та учрашув ўтказиб, 11 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ