"Челси" меҳмонда Маунтнинг дубли эвазига "Астон Вилла"ни мағлуб этди
- 16-октябр 2022, 20:25
- Javokhir Azimov
- 0
- Футбол
Англия Премьер лигаси 11-туридан ўрин олган "Астон Вилла" - "Челси" учрашуви ниҳоясига етди. Унда меҳмонлар 2:0 ҳисобида зафар қучди.
Лондонликларнинг ҳар икки голига Мэйсон Маунт муаллифлик қилди. Дастлаб 6-дақиқада рақиб ҳимоячиларининг хатосидан унумли фойдаланган плеймейкер иккинчи бўлимда жарима зарбасидан рақиб постини ишғол этди.
Шу тариқа, "аристократлар" очколари сонини 19 тага етказиб олди. Бирмингемликлар ҳисобида 9 очко мавжуд.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ