
"Челси" клублар ўртасидаги ЖЧ ғолибига айланди
- 13-феврал 2022, 00:08
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалидан ўрин олган "Челси" - "Палмейрес" учрашуви якунига етди. Мазкур ўйинда "аристократлар" 2:1 ҳисобида рақибдан устун келди.
Дастлаб, 55-дақиқада Лукаку ҳисобни очган бўлса, 64-дақиқада Вейга мувозанатни тиклади. Экстра таймларнинг 117-дақиқаси ўтиб бораётган бир пайтда Хаверц пенальтини аниқ амалга ошириб, "Челси"га ғалаба тақдим этди.
Шу тариқа, Лондон клуби мазкур турнирнинг бош совринини қўлга киритди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ