"Челси" клуби "Реал" футболчисига ортиқ қизиқмайди
- 27-май 2020, 16:06
- Bekzod Isayev
- 0
- Футбол
"Челси" клуби трансфер ҳуқуқи "Реал"га тегишли бўлган Ашраф Хакимига ортиқ номзодлик қилмайди. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар берди.
Айни пайтда "Боруссия Д"да ижара асосида тўп тепаётган Ашраф Хакими грандлар эътиборига тушган. Унга "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ҳали ҳам даъвогарлик қилмоқда.
Марокашлик ҳимоячи "Реал"га қайтиш вариантини истисно қилмаяпти. Чунки "қироллик клуби" вакиллари футболчини Мадридга олиб келиш ҳақида ўйлашмоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ