"Челси" футболчиси янги мавсумни Ла Лигада ўтказади
- 9-сентябр 2020, 04:24
- 0
- Футбол
"Челси"нинг чап қанот ҳимоячиси Кенеди "Гранада" клубига кўчиб ўтди.
Андалусия клуби бразилиялик футболчини 1 йилга ижарага олди. Шартнома бандлари ва футболчининг маоши ҳақида маълумотлар берилмади.
24 ёшли футболчи ўтган мавсумни "Хетафе" клубида ўтказиб, Ла Лига доирасида 19 та баҳс ўтказди ва 1 гол ҳамда 3 та голли узатма муаллифига айланди.
"Флуминенсе" тарбияланувчиси Англиянинг "Уотфорд" ва "Ньюкасл" клубларида ҳам фаолият олиб боришга улгурган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ