"Бухоро" назорат баҳсида "Қизилқум"ни енгди
- 1-сентябр 2025, 12:28
- Shuhratbek Jo’rayev
- 0
- Футбол
ФИФА кунлари сабабли чемпионатимизда қисқа муддатли танаффус юзага келганини яхши биласиз.
Клублар чемпионатнинг навбатдаги турига қадар тайёргарлик жараёнларини олиб боришмоқда. Шу билан бирга назорат беллашувлари ҳам ташкил қилиняпти.
Жумладан, “Бухоро” ва “Қизилқум” жамоалари ўзаро баҳс олиб бордилар. Учрашувда бухороликларнинг қўли баланд келди - 2:0.
18-дақиқада Билол Туплиевнинг ва 46-дақиқада Жавоҳир Отамуротовнинг киритган голларига “Қизилқум” жамоаси жавоб қайтара олмади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ