
"Бунёдкор" Анталиядаги илк ўртоқлик ўйинида ягона гол эвазига зафар қучди
- 7-феврал 2023, 20:12
- 1
- Футбол
Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларини ўтказаётган "Бунёдкор" илк синов-назорат баҳсида майдонга тушди. Унда "қалдирғочлар"га Россиянинг "Велес" клуби қаршилик кўрсатди. Ушбу беллашувда вакилларимиз 1:0 ҳисобида зафар қучди.
"Бунёдкор" сафида ягона голга Авазбек Ўлмасалиев муаллифлик қилди. 71-дақиқада киритилган гол ўйинда ягоналигини сақлаб қолди.
Маълумот ўрнида, тошкентликлар 17 февралга қадар йиғинни давом эттиради.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ