Бундеслига. "Бавария" голларга бой ўтган ўйинда ғалаба қозонди
- 21-феврал, 21:49
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
Бундеслиганинг 23-тури доирасида Бавария ўз уйида Айнтрахт жамоасини қабул қилди ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувнинг 16-дақиқасида Павлович ҳисобни очди. Орадан кўп ўтмай, Ҳарри Кейн 20 ва 68-дақиқаларда гол уриб, дублни расмийлаштирди. Меҳмонлар сафида Буркардт 77-дақиқада пенальтидан аниқ зарба йўллаб, ҳисобдаги фарқни қисқартирди. 86-дақиқада эса Калимуендо яна бир гол уриб, ҳисобни 3:2 кўринишига келтирди. Қолган дақиқаларда жамоалар бошқа гол ура олишмади.
Шу тариқа, мюнхенликлар ўз очколари сонини 61 тага етказиб, турнир жадвалида пешқадамликни сақлаб қолмоқда.
Бундеслига
vs
FC Bayern München won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ