Бугунги баҳсда Мбаппе майдонга тушадими? Анчелотти жавоб берди
- 14-август 2024, 11:46
- Jahongir Inomjonov
- 0
- Футбол
Карло Анчелотти Килиан Мбаппе УЕФА Суперкубоги учрашувида майдонга тушишга тайёрлигини айтди.
- Бизда тайёргарлик учун кўп вақт бўлмади, лекин биз ажойиб формадамиз, Мбаппе ҳам. У Мадридга яхши ҳолатда етиб келди ва дарҳол жамоага мослашди.
У ҳамма каби ўйнашга тайёр. Келганидан бери у қобилиятларини намоён этди, - деди "Лос-Бланкос" бош мураббийи.
Маълумот учун, Мадриднинг "Реал" клуби бугун Варшавада "Аталанта"га қарши УЕФА Суперкубоги учун баҳс олиб боради.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ