
Бугун Про лигада марказий ўйин бор. Устунлик ким томонида?
- 12-сентябр 2024, 09:10
- Shuhratbek Jo’rayev
- 0
- Футбол
Бугун про лиганинг 19-турини якунлаб берувчи ўйин Тошкентда бўлиб ўтади. Турнинг марказий баҳсида "Бухоро" "Машъал"ни қабул қилади.
Бу жамоалар шу кунгача Суперлига (олий лига)да 34 бор, про лигада 6 бор - жами чемпионат баҳсларида 40 марта тўқнаш келишган. Уларнинг 18 тасида “Машъал”, 9 тасида эса “Бухоро” ғалабага эришган. 13 ўйин дуранг билан якунланган. Муборакликлар рақиб дарвозасини 58 бор ишғол қилган бўлсалар, бухороликлар 42 маротаба гол уришган.
“Машъал”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0 га тенг. “Бухоро”да ҳам бу кўрсаткич 4:0 бўлиб турибди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ