
Бугун Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Хорватиядаги "Влатко Маркович" ҳалқаро турнири доирасида иккинчи ўйинини ўтказади. Унда жамоамиз Черногорияга қарши баҳс олиб боради.
Учрашув 20:15да старт олади. Ушбу ўйин "Лудбрег" ўйингоҳида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, вакилларимиз аввалги ўйинларда Хорватияга 0:3 ҳамда Ирландияга 0:6 ҳисобида имкониятни бой берганди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ