
Бугун Машарипов ва Ҳамробеков жамоаси ўйнайди
- 2-апрел 2021, 12:02
- 0
- Футбол
Бугун БАА чемпионати 23-турига старт берилади. Унда легионерларимиз ҳаракат қилаётган "Шабаб Ал-Аҳли" ўз майдонида ўйин ўтказади.
Жалолиддин Машарипов ҳамда Одил Ҳамробеков жамоаси ўзида "Ал-Фужайра"га қарши майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан 18:45да старт олади.
Маълумот учун, Дубай клуби айни дамда 40 очко билан 4-поғонада бормоқда, "Ал-Фужайра" эса 14 очко билан 12-ўринни банд этиб турибди.
Шунингдек, дубайликлар сафида яна бир ҳамюртимиз Азиз Ғаниев ҳам тўп тепади. Афсус, у жароҳати сабабли мавсум сўнггига қадар сафдан чиққан.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ