
Бугун Испания Суперкубоги финал учрашуви бўлиб ўтади
- 16-январ 2022, 13:45
- Javokhir Azimov
- 0
- Футбол
Бугун Испания Суперкубоги финал учрашуви бўлиб ўтади.
Саудия Арабистони мезбонлик қилаётган мазкур мини-турнирнинг ҳал қилувчи беллашувида Мадриднинг "Реал" ҳамда Бильбаонинг "Атлетик" жамоалари ўзаро баҳс олиб боради. Ўйин Тошкент вақти билан соат 23:30 да старт олиши режалаштирилган.
"Қаймоқранглилар" ярим финал учрашувида азалия рақиби "Барселона" устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, "Атлетик" Мадриднинг бошқа бир клуби "Атлетико"ни мағлубиятга учратди, 2:1.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ