
Бугун Ҳамдамов ва Машарипов ҳаракат қилаётган жамоалар ўз ўйинларини ўтказади
- 26-феврал 2021, 05:37
- 0
- Футбол
Бугун Бирлашган Араб Амирликлари биринчи дивизионининг 18-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар бўлиб ўтади. Ушбу тур доирасида Достон Ҳамдамов тўп тепаётган "Хатта" клуби "Ал-Наср" меҳмони бўлади. Шунингдек, "Шабаб Ал-Аҳли" ўз уйида "Хаур Факкан"ни синовдан ўтказади.
"Хатта"нинг тур ўйини Тошкент вақти билан 18:30 да, Машарипов ва Ғаниев жамоаси ҳисобланган "Шабаб Ал-Аҳли"ники эса 21:15 да старт олиши белгиланган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ