
Бугун "Губернатор кубоги" турнирида икки нафар боксчимиз илк жангини ўтказади
- 19-апрел 2021, 16:26
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Бокс
Хабарингиз бор, бугун Санкт-Петербургда "Губернатор кубоги" турнири старт олади. Табиийки, ушбу ўзига хос нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам кучли таркиб билан иштирок этади.
Бугунги кун дастуридан икки нафар вакилимизнинг жанглари ўрин олган.
-57 кг: Миразизбек Мирзахалилов - Муҳаммед Ҳассамуддин (Ҳиндистон) (тахминий бошланиш вақти: 18:15)
-75 кг: Фанат Қаҳрамонов - Виталий Бондаренко (Беларусь) (тахминий бошланиш вақти: 21:40 дан сўнг)
(Бошланиш вақтлари Тошкент вақти билан кўрсатилган)
Шу ўринда мазкур жангларда ҳамюртларимизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!
Манба: Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ