
Бугун Бобир Абдихолиқов жамоаси чемпионатда етакчи бўлиб олиши мумкин
- 9-апрел 2022, 15:04
- 0
- Футбол
Бугун Беларусь чемпионатида 3-тур учрашувлари бўлиб ўтади.
Унда ҳамюртимиз Бобир Абдихолиқов тўп тепадиган "Энергетик-БГУ" жамоаси ўз ўйинини ўтказади. Легионеримиз ҳаракатланадиган клуб ўз уйида "Слуцк" клубига қарши баҳс олиб боради.
Учрашув Тошкент вақти билан 17:30да старт олади.
Маълумот ўрнида, "Энергетик-БГУ" айни пайт турнир жадвалида 6 очко билан 2-ўринда бормоқда. "Слуцк" ҳисобида 4 очко мавжуд бўлиб, жамоа 4-поғонани банд этган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ