
Бугун 17 ёшлилар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олади
- 10-ноябр 2023, 05:35
- Suhrob Xolbekov
- 0
- Футбол
Бугун Индонезияда бўлиб ўтадиган 17 ёшлилар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олади. Панама - Марокаш ва Мали - Ўзбекистон ўйинлари билан турнир бошланади. Иккала баҳс ҳам Тошкент вақти билан 14:00да старт олади.
Жамоалар сони 24 тани ташкил қилиб, 6 та гуруҳга бўлинган. Вакилларимиз эса Испания, Канада ва Мали жойлашган "B" гуруҳидан ўрин олган.

Эслатиб ўтамиз, U-17 Жаҳон чемпионати ҳар икки йилда ўтказилиши режалаштирилган, лекин 2021 йилдаги мундиал карантин сабаб ўтказилмаганди.
Турнир 10 ноябрда бошланаётган бўлса, 2-декабр куни ўз ниҳоясига етади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ