
Буффон Ўруновнинг жамоадошига айланиши ростми?
- 20-декабр 2021, 10:51
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
"Парма" дарвозабони Жанлуижи Буффоннинг агенти Сильвано Мартина мижозининг "Спартак"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.
"Бу ҳақда биринчи марта эшитишим. Бу умуман ҳақиқатга тўғри келмайди. Буффоннинг "Парма" билан 2023 йилгача фаол шартномаси бор", - деди агент.
Эслатиб ўтамиз, Буффон ёзда "Парма"га эркин агент сифатида қайтган эди. Клуб ҳозирда B Cерияда ўйнамоқда.
Маълумот учун, ҳамюртимиз Остон Ўрунов ҳам Москванинг "Спартак" клуби футболчиси ҳисобланади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ