
Бу тасодифми ёки ...
- 28-феврал 2022, 18:06
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Хабарингиз бор, кеча Яйпандаги “Ўзбекистон” стадионида “Пахтакор” ва “Насаф” клублари ўртасида футбол бўйича 2022 йилги Ўзбекистон Суперкубоги баҳси бўлиб ўтди.
Драган Черан томонидан бош билан киритилган ягона гол “шерлар”нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Шу тариқа “Пахтакор” мавсумдаги илк совринини қўлга киритди.
Эътиборлиси, Ўзбекистон Суперкубоги тарихида 1:0 ҳисоби 3-марта қайд этилди. Янада ҳайратланарлиси, аввалги 2 та 1:0 ҳисобидаги ўйин ҳам айнан “Пахтакор” ва “Насаф” жамоалари ўртасидаги учрашувда қайд этилган.
2016 йил, “Бунёдкор” (Тошкент)
“Насаф” – “Пахтакор” 1:0
***
2021 йил, “Динамо” (Самарқанд)
“Пахтакор” – “Насаф” 1:0
***
2022 йил, “Ўзбекистон” (Фарғона, Яйпан)
“Пахтакор” – “Насаф” 1:0
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ