Бруну Фернандешнинг ягона голи "Манчестер Юнайтед"га уч очко келтирди
- 22-ноябр 2020, 02:58
- 0
- Футбол
Анлия Премьер лигасии 9-тури доирасида "Манчестер Юнайтед" "Вест Бромвич"ни қабул қилди ва кичик ҳисобда ғалаба қозонди.
Ўйиндаги асосий воқеалар иккинчи таймда юз берди. 47-дақиқада ҳакам МЮ дарвозаси томон пенальти белгилади, бироқ ВАР қарорни бекор қилди. Орадан 7 дақиқа ўтганидан сўнг, меҳмонлар жарима майдони ичида ҳимоячининг қўлига тўп тегди ва ҳакам 11 метрлик жарима тўпи белгилади. Пенальтини Бруну Фернандеш иккинчи уринишда аниқ амалга ошириб, ўйиндаги ягона голга муаллифлик қилди.
Ўйиннинг қолган қисмида манкунияликлар бир қанча имкониятларга эга бўлди, бироқ Сэм Жонстон ўз маҳоратини намойиш этиб, дарвозасидан бошқа тўп олиб чиқмади.
Шу тариқа, "қизил иблислар" 8 ўйинда 13 очко тўплаб, 9 ўринга кўтарилиб олишди, "Вест Бромвич" эса 9 ўйинда 3 очко билан 18 ўринни банд этиб турибди.
{online}3411434{/online}